Войти

Войти в аккаунт

Логин *
Пароль *
Запомнить меня

Патофизиология

Патофизиология

Описание

Патофизиология олий тиббий таълим мактабларини заминий фанларидан бири бўлиб, шифокорлар тайёрлаш тизимини назарий асоси шаклида уларда клиник фикр юритишни шаклланишини асосидир. Бу фан эксперимент ва клиник материалларни йиғилиши, улар асосида назарий ҳолатлари шаклланиши, норма ва патологияда организм ҳаёт фаолиятини янги қонунятларини очилиши билан доимо ривожланиб туради. Булар эса талабалар учун зудлик билан янги ўқув материалларини тузишни таъқазо этади.

Ушбу қўлланма патофизиологияни замонавий дастури асосида ёзилган бўлиб унда патофизиология предмети мақсади, вазифалари ва услублари ёритилган; умумий нозология, этиология ва патогенез хақида асосий тушунчалар; типовий патологик жараёнлар; орган ва системалар патологиясини типовий шакллари, айрим синдром ва нозологияларни этиологияси, ривожланиш механизмлари, кўринишлари, аниқлаш ва даволаш принциплари ҳақида замонавий маълумотлар келтирилган.